Ўсмир самбочиларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда 3 та олтин медални қўлга киритди

Бугун ҳаётимизни спортсиз тасаввур қилиш қийин. Чунки, спорт фарзандларимизнинг ҳар томонлама камол топишида ҳал қилувчи кучга эга.
Шу боис, жаҳон ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтариб, юртимиз довруғини таратадиган ёшларни тарбиялашга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида самбо бўйича ташкил этилган халқаро турнирда иштирок этиб, ғалабани қўлга киритган бир гуруҳ спортчиларни бугунги имкониятлардан оқилона фойдаланаётган ёшлар дейиш мумкин.
Қанибекули Жонарбек хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик самбочилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

2012-2013 йилда туғилганлар ўртасидаги баҳсларда Рўзимат Мўйдинжонов (-42 кг.) олтин, Абзал Раҳматуллаев (-32кг.) бронза медалига эгалик қилди.
2009-2011 йиллар беллашувида эса Бахтиёр Калдибаев (-64кг.), Ерсултан Ўринбасаров (-88 кг.) олтин, Қиличбек Акбаров (-71кг.) кумуш, Дониёр Раҳматуллаев (-46 кг.), Асрор Авазов (-46 кг.) ҳамда Мехмет Амиров (-64кг.) бронза медаль билан тақдирланди.
Н.Раҳмонова, ЎзА