Дзюдочиларимиз Душанбеда беллашади

218

Эртага, 2 май куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумидаги нуфузли халқаро турнир баҳслари бошланади.

Дунёнинг 27 давлатидан 220 нафардан зиёд дзюдочилар иштирок этадиган мусобақада мамлакатимиз вакиллари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради.

Бугун, 1 май куни 27 нафар дзюдочидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Душанбега йўл олди.

Халқаро дзюдо федерациясининг муҳим рейтинг баллари ўйналадиган турнирда маҳоратли дзюдочиларимиз Артём Штурбабин, Музаффар Тўрабоев, Муроджон Йўлдошев, Шукуржон Аминова сингари тажрибалилар билан бир қаторда ўнлаб ёш спортчиларимиз Душанбе татамиларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказади.

Мусобақалар 4 майга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА