Туман босқичи ғолиблари аниқланди

273

Кегейли туманида 16-30 ёш оралиғидаги эркаклар ва аёллар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг Кегейли тумани финал босқичи бўлиб ўтди.

Қизиқарли беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни Абат овул фуқаролар йиғини жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Жанабазар ва Жузимбағ элати ёшларига эса, фахрли иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

Йигитлар ўртасида ўтказилган мусобақа якунида, Маданият маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси барча рақибларини енгиб чиқиб, бош соврин соҳибига айланди.

Бахтли ва Жанабазар элати жамоалари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси