РФ ва КХДР сув устида туташмоқда

187

Шимолий Корея Россияга ўзининг биринчи автомобиль йўли кўприги барпо этилиши икки давлат ўртасидаги муносабатда муҳим босқич бўлишини билдирди, деб ёзган BBC.

Куни кеча мамлакат шимоли-шарқидаги Тумен дарёси бўйлаб кўприк қурилиши бошланди. Ҳозирча РФ ва КХДРни қуруқлик орқали фақат собиқ шўро давридан қолган “Дўстлик кўприги” номли темир йўл боғлаб туради.

Янги “денгиз нарвони” ҳам шу яқин орада қад кўтаради.

Россиянинг “Коммерсант” газетаси хабарида иншоот 2026 йил ўрталарида фойдаланишга топширилиши айтилган.

Мазкур лойиҳа тақдири Владимир Путиннинг ўтган йил Пхеньянга ташрифи чоғида ҳал қилинган. Ўшанда РФ етакчиси Ким Чен Ин билан “ҳар томонлама стратегик шериклик” тўғрисида шартномани имзолаган эди.

Мусулмон Зиё, ЎзА