Ўзбекистонда ўқитувчилар учун янги республика танловлари ташкил этилади
229

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 28 апрелдаги қарори билан таълим соҳасидаги ходимлар учун янги танловлар ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда «Йил ўқитувчиси» ва «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади.
«Йил ўқитувчиси» танлови умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглар ўртасида, «Касбий маҳорат етакчиси» танлови эса Педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида ташкил этилади.
Танлов ғолибларига QR-кодли электрон сертификат ва 1400 баробар БҲМ (ҳозирги ҳолда 525 миллион сўм) миқдоридаги пул мукофоти топширилади.
Ушбу ташаббус ўқитувчиларни рағбатлантириш, касбий салоҳиятини ошириш ва таълим сифатини юксалтиришга қаратилган.
Шаҳло Хурсандбоева,
ЎзМУ талабаси