Дастлабки культивациянинг сифати – мўл ҳосилга замин яратади

330

Ҳозирги вақтда республикамиз бўйича чигит экилган майдонларда биринчи култивациялаш ишлари олиб борилмоқда.

Шуманай туманида ҳам ғўза ниҳолларини қайта ишлаш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Туманнинг Қорабойли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Комил Юсупов» фермер хўжалиги далаларида деҳқоннинг тинимсиз меҳнати натижасида униб чиққан ғўза ниҳолларини парваришлаш ишлари бошланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси А.Жуманиязов, «Ўзагроинспексия»нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.Юсупов, Шуманай тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Темирханов, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.



Қайд этилганидек, дастлабки культивациянинг сифатли бўлиши, кейинги дала ишларига таъсир қилади, мўл ҳосилга замин яратади.

Семинар давомида ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш, озиқлантириш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги