Оролбўйида кураш ривожланади

215

Мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев U-17 кураш тури бўйича яқинда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақаси ғолибларини эришган ютуқлари билан қутлади. Мазкур мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикасидан 14 нафар спортчи совриндор бўлиб, шундан  2 та олтин, 1 та кумуш ва 11 та бронза медалини қўлга киритди.

Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Нукус шаҳри “Тахиатош гузари” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Кураш маҳорат мактабида ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда 150 ўринли ётоқхона, спорт зал, стадион, ошхона қурилади.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори  янгидан барпо этилаётган маҳорат мактабида спортчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Спорт жиҳозлари ва мебелларни ўз вақтида етказиб берилиши борасида масъулларга топшириқ берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.