Андижон саноат ярмаркасидан яхши натижалар кутилмоқда
303

Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган йирик саноат платформаси – Андижон саноат ярмаркасида Қорақалпоғистон Республикасидан 50 дан ортиқ тадбиркор иштирок этмоқда.
Тадбиркорлар ярмарка давомида ишлаб чиқаришдаги янги технологиялар, замонавий ускуналар, истиқболли инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишиш, ўз фаолиятини кенгайтириш ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлмоқда.
Тадбир доирасида муҳим келишувлар имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу республикамизнинг саноат салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Маълумот ўрнида, кўргазма апрель ойининг охиригача давом этади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги