Оқманғитлик ўқитувчилар келаси босқичга йул олди

323

24-27 апрель кунлари Нукус шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ўртасида «Кўнгилли стартлар» телевизион спорт ўйинларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этди ва улар белгиланган шартлар асосида ўзаро беллашди. Кескин кечган беллашувлар якунида, Нукус тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаблардаги ўқитувчилардан тузилган жамоа биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Чимбой ва Мўйноқ тумани жамоалари қўлга киритди.

Ўтказилган мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус дипломлар билан тақдирланди. Биринчи ўрин соҳиби «Оқманғит» жамоаси эса мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси