Афсуски, баъзи ҳамюртларимизнинг чет элларда қонунбузарлик ёки номуносиб хулқи нафақат шахсан уларга, балки бутун халқимизга салбий таъсир кўрсатмоқда.

253

Бу каби ҳолатлар натижасида бошқа мамлакатлар ўз чегараларини ёпиши ва Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги улкан меҳнат зоэ кетиши мумкин.

Шуни унутманг: ҳар биримиз Ватан элчиси ҳисобланамиз. Қаерда бўлмайлик, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишимиз, қонунлар ва маҳаллий одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишимиз шарт.

Ўзингизнинг ва юртингизнинг шарафини асранг! Ўзбекистон фуқароси эканингиз билан фахрланишингиз ва шу фахрни амалингиз билан исботлашингизни сўраб қоламиз