Артур Кенесбаев бронза медалини қўлга киритди

325

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича 17 ёшдаги ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақага Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик икки боксчи иштирок этмоқда.

Жумладан, -70 кг  вазндаги боксчимиз Улбосин Жалгасбаева чорак финалда Хитой Тайпейи терма жамаоси аъзоси Ченг-Ҳуи Зоуни, ярим финалда украинали Владислава Наляваикони 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионатининг финалига йўлланмани қўлга киритди.

Ўсмир йигитлар ўртасида ўтказилаётган беллашувларга +80 кг вазнда Артур Кенесбаев чорак финалда иорданиялы Исса Омарни мағлуб этган бўлса, ярим финалда Олександр Хоменконга имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали эгасига айланди.

Финал учрашувлари 30-апрель куни бўлиб ўтади.

Истеъдодли боксчиларимизни мусобақага тажрибали мурабийлардан Асқар Жуманов ва Шараф Айтбаевлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси