Ишлайман деганга барча имкониятлар яратилади

310

Шуманай туманидаги «EKOTEKS» корхонасида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда ишсиз фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Унда, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Т.Қаллиқиличова, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ғ.Қурбонов, тегишли мутахассислар иштирок этди.

Таъкидланганидек, туманда янги иш ўринларини яратиш борасида қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, деҳқончилик қилиб, ўзини-ўзи банд қилиши орқали қўшимча даромад топиши учун фуқароларга томорқа, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун субсидия ва кредитлар ажратилмоқда. «EKOTEKS» корхонасида ҳам хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари бор. Ишлайман деганга, барча имкониятлар яратилади.

Ярмарка давомида иштирокчиларга «EKOTEKS» корхонаси фаолияти, ишчилар учун яратилган қулайликлар ва корхонадаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.

Натижада 5 нафар хотин-қизга ишга жойлашишга йўлланма берилди. Шунингдек, 10 нафар фуқарога ўзини-ўзи банд қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги