Сайловга тайёргарлик ишлари қизғин ўтказилмоқда

“Фуқаролар йиғини Раиси сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, жорий йил май ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Бўзатов туманида сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссия раҳбарлари, аъзолари ва ишчи гуруҳ раҳбарлари учун семинар бўлиб ўтди.
Ўтказилган семинарда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси масъул ходими Б.Кушваков, Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Пиримбетов ва бошқалар иштирокчиларга фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш тартиби ва қонунчилиги ҳақида кенг тушунчалар берди.




– Жорий йилдан бошлаб фуқаролар йиғинлари раислари 5 йил муддатга сайланадиган бўлди, – дейди Бўзатов шаҳарчаси ва Қусханатов овул фуқаролар йиғинларида сайловни ўтказишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ раҳбари Нажиматдин Жуманиязов. Айни пайтда гуруҳимиз аъзолари томонидан ҳудудларда сайловга тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда.
Тадбирда иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси