Инфратузилма объектлари ўрганиб чиқилди

«Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш, амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бош прокуратура томонидан бириктирилган масъул ходим У.Кулиев томонидан Элликқалъа туманидаги ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашув ўтказилди, – деб маълум қилади Элликқалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Тадбир давомида йирик истеъмолчилар ва маҳаллаларда ёқилғи-энергетика тармоқлари билан таъминланаётган инфратузилма объектлари ўрганиб чиқилди.


Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари билан жойларда энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман идоралараро ишчи гуруҳларининг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларини бажариш, энергия тежаш дастурлари ижросини таъминлаш борасидаги ишларни ташкил этиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги