Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг «Довуд-ота» чегара божхона постида ўтказилиши анъанага айланган «Пайшанба – ҳуқуқбузарликларга қарши профилактика куни» – коррупция иллатига қарши навбатдаги профилактик тадбирлар олиб борилди.
Ходимлар томонидан пост орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларни олиб ўтиш меъёрлари ва даврийлиги бўйича кенг тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Божсиз олиб ўтиш меъёрларидан ошган товарларга ундириладиган божхона тўловлари турлари ва ставкалари бўйича ҳам маълумотлар берилди. Маълум бир ҳақ эвазига товарларни божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтишга уриниш ҳолатлари «коррупция»нинг кўриниши бўлиб, бу ҳаракат жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича огоҳлантирилди.
Фуқаролардан бундай ҳолатлар юз берса, 11-08 ва Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг +99861 224-90-86 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги