Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

271

Нукусда кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган U-17 ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Тўрт кун давом этган мусобақада Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан полвонлар яккалик ва жамоавий баҳсларда иштирок этди.

Мусобақанинг биринчи куни 42, 46, 50 ва 55 кг вазндаги ўғил болалар, 36, 40 ва 44 кг вазндаги қизлар ўртасидаги беллашувлар ғолиблари тақдирланди. Жумладан, Фарғона вилоятидан Рустам Алиев, Самарқанд вилоятидан Муҳаммадамин Қўчқоров, Тошкент вилоятидан Санжар Қамбаралиев, Самарқанд вилоятидан Ҳайдар Ўроқбоев, қизлар ўртасида Сирдарё вилоятидан Мухлиса Маматкаримова, Жиззах вилоятидан Севинч Саъдуллаева, Сурхондарё вилоятидан Ҳулкар Хушвақтова биринчи ўринларни эгаллади.

Беллашувларда ўғил болалар ўртасида Фарғона вилоятидан Ислом Каримов, Тошкент вилоятидан Отабек Йўлдошбоев, Тошкент шаҳридан Ойбек Аҳмедов, Бухоро  вилоятидан Амиршоҳ Ҳожиев, Қашқадарё вилоятидан Сардор Сафаров, Хоразм вилоятидан Маҳмуд Азимбоев, Қорақалпоғистон Республикасидан Ерсултан Толибаев, қизлар ўртасида Жиззах вилоятидан Гулмира Холмирзаева, Самарқанд вилоятидан Нигина Умурзоқова, Сурхондарё вилоятидан Муниса Худойназарова, Бухоро вилоятидан Шаҳзода Исоқбоева, Навоий вилоятидан Шаҳризода Эгамбердиева, Қорақалпоғистон Республикасидан Нафиса Асомиддинова ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлди.

Жамоавий баҳсларда 14 та жамоа орасида биринчи ўринни Сурхондарё вилояти, иккинчи ўринни Сирдарё вилояти, учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро вилояти полвонлари қўлга киритди.

Ғолиб ва совринли ўрин эгаларига ташкилотчилар томонидан диплом, кубок, медал ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.