Осиё чемпионати: 8 нафар боксчимиз ярим финалда
Бокс бўйича Иорданиянинг Амман шаҳри кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Айни дамда ушбу мусобақада ўсмирлар ўртасида чорак финал баҳслари давом этмоқда.
Ўсмирлар орасидаги 1/4 финал беллашувларининг дастлабки кунида Фарзуна Рўзиева, Сабрина Чакаманова, Қумринисо Муҳаммадова, Шодиёна Мелиқўзиева, Асилбек Абдуқодиров, Бобомурод Боймирзаев, Асадбек Эсонбоев ва Ҳабибулла Сайназаров каби боксчиларимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун, 25 апрель куни Осиё чемпионати доирасида ўсмирлар тоифасида чорак финал беллашувлари давом эттирилади.
Унда қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилади:
-60 кг: Аброрбек Шарипов – Ҳасан Салем (Иордания)
-63 кг: Саидхўжа Саъдиллахўжаев – Богдан Козак (Украина)
-70 кг: Диёрбек Муродиллоев – Куаниш Урумбассар (Қозоғистон)
-60 кг: Рушанабону Исоева – Симбат Ураимжанова (Қирғизистон)
-63 кг: Чаросхон Эргашева – Катерина Мороз (Украина)
-75 кг: Хуршидбек Жўраев – Приянш Сеҳрават (Ҳиндистон)
-80 кг: Асадбек Султонбоев – Дмитро Касианенко (Украина)
+80 кг: Артур Кенесбаев – Омар Исса (Иордания)
-70 кг: Улбосин Жалгасбаева – Ченг-Ҳуи Зоу (Хитой Тайпейи)

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кичик ўсмирлар йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг 23 нафари ярим финалга йўл олиб, камида бронза медалини нақд қилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА