Қалбаки алкоголь маҳсулотларидан заҳарланишнинг олди олинди

321

Беруний туманида қалбаки акциз маркалари билан қадоқланган, сунъий усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётган «яширин цех» фаолиятига чек қўйилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ, МГ ва «Нукус вино заводи» АЖ масъуллари билан ҳамкорликда Беруний туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, тумандаги хонадонларнинг бирида алкоголь маҳсулотларини қўлбола тайёрлашга мўлжалланган «Яширин цех» ташкил этилганлиги аниқланди.

Оиладан 0,45 литр сиғимдаги 480 дона, 0,75 литр сиғимдаги 36 дона, жами 243 литр қалбаки акциз маркалари билан қадоқланган, сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотлари, 340 литр этил спирти, 55 литрлик пластмасса идиш, 3 метрлик резина шланг, 43 дона бўш шиша ашёвий далил сифатида олинди.

Хонадон эгасига нисбатан божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги