Рубио: Хитой АҚШ учун асосий муаммо

144

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио “The Free Press” порталига интервьюсида Хитой Қўшма Штатлар учун асосий таҳдид эканини билдириб, Пекин тарихдаги энг йирик тинчлик шароитидаги ҳарбий қурилишни амалга ошираётганига урғу берган.

– Менимча, Хитой ҳар бир жабҳада, геосиёсат, миллий хавфсизлик, иқтисодиёт ва саноат нуқтаи назаридан биринчи рақамли муаммо, – деди юқори мартабали мулозим. – ХХР ҳарбий дастури кўлами мисли кўрилмаган даражада кенг. Бу нафақат замонавий, балки бутун инсоният тарихидаги тинчлик даври учун энг тез ривожланаётган, энг йирик ҳарбий куч.