
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Иқтидор мактаб ансамбли” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ташкил этилди. Унда танловнинг қуйи босқичларида сараланган, туманлар ва шаҳар умумтаълим мактабларининг 17 жамоаси иштирок этди.
Белгиланган шартларга кўра, жамоалар миллий чолғу асбоблари ёрдамида куй ижро этиб, ўз иқтидорини синовдан ўтказди.
Қораўзак туманидаги 28-умумтаълим мактабининг “Мухаллес” гуруҳи биринчи, Чимбой туманидаги 40-умумтаълим мактабининг “Саҳро булбуллари” жамоаси иккинчи, Қўнғирот туманидаги 20-умумтаълим мактабининг “Ёш иқтидорлилар” гуруҳи учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА