Ёш ҳунарманд кўргазмаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида ёш ҳунарманд Меҳрибон Жуманиёзованинг “Музей мероси – илҳом манбаи” мавзуидаги кўргазмаси ташкил қилинди.
Кўргазмада истеъдодли ҳунарманднинг қорақалпоқ халқ каштачилиги анъаналари асосида яратилган аёллар либослари, турли нақш турлари туширилган ишлари, сувенир ва кулолчилик буюмлари ўрин олди.
Кўргазма очилишида таниқли санъатшунослар, тажрибали ҳунармандлар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар ҳунарманднинг каштачилик анъаналарини давом эттириб, авлодларга мерос этиб қолдириш йўлидаги изланишларини эътироф этди.
Дарҳақиқат, Меҳрибон Амет бахши номидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Амалий қўл санъати” бўлимида ёшларга ўз билим ва маҳоратини қунт билан ўргатмоқда. Айни пайтда у шунингдек, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг “Тасвирий ва амалий санъат” факультети “Кулолчилик” бўлими талабаси ҳамдир.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА