Хитойда одамга «ҳушёрлик чипи» ўрнатилди

Хитойда узоқ йиллар давомида спиртли ичимликка қарамликдан азият чеккан беморга «ҳушёрлик чипи» муваффақиятли ўрнатилди. Муолажадан сўнг, унда спиртли ичимликларнинг ҳатто ҳидига ҳам мойиллик йўқолди.
Номига қарамай, бу электрон қурилма эмас, балки спиртли ичимликлардан олинадиган завқни тўсувчи ва руҳий мойилликни пасайтирувчи налтрексон гидрохлорид дори воситасидир. У қориннинг пастки қисмидаги тери остига атиги 1 см узунликдаги кесма орқали жойлаштирилади. Жарроҳлик амали 5 дақиқадан кам вақт олади ва маҳаллий оғриқсизлантириш билан ўтказилади.
Дори воситаси аллақачон бутун Хитой бўйлаб шифохоналарда қўлланилмоқда. Агар даволаш усули шундай натижалар кўрсатишда давом этса, у қарамликни даволашда туб бурилиш ясаши мумкин.