Талабаларимиз «Универсиада-2025» ғолиби бўлди

Жорий йилнинг 22-23 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида спортнинг WORKOUT тури бўйича «Универсиада-2025» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси таркибида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг спортчи талаба- ёшлари иштирок этиб, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги олий таълим муассасалари талабаларидан тузилган терма жамоалар билан куч синашди.
Талаба йигитлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 1-ўринни эгаллади ва «Универсиада-2025» спорт мусобақаларининг ғолиби бўлди.


Талаба қизларимиздан тузилган терма жамоамиз аъзолари спорт мусобақаларида фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги