Бильярдчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бильярд бўйича ўтаётган навбатдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоалари муносиб натижалар қайд этмоқда.
Кеча ўтказилган жаҳон чемпионатининг илк саралаш баҳсида ҳамюртимиз Жамолиддин Қўчқоров Қирғиз Республикаси вакилини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Терма жамоамиз аъзоси Александр Саколов беларуслик Владимир Радионовга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун, 22 апрель куни чемпионатнинг навбатдаги саралаш мусобақалари бўлиб ўтади. Кунинг биринчи ярмида ўзбекистонлик бильярд усталаридан Нодир Мирзаев қозоғистонлик рақибини 4:1 кўринишида енгган бўлса, куннинг иккинчи ярмида терма жамоамиз аъзоларидан Аҳрор Ҳотамов, Маъруф Йўлдошев, Нурбек Саломов, Сухроб Пирматов саралаш мусобақаларида ўз омадларини синовдан ўтказади.
10 тадан зиёд давлатнинг маҳоратли бильярд усталари иштирокида ўтаётган жаҳон чемпионати мусобақалари 27 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА