Бутунжаҳон иқтисодий форуми собиқ раҳбари терговга тортилди

Бутунжаҳон иқтисодий форуми (БИФ) Васийлик кенгаши собиқ раис Клаус Швабга нисбатан молиявий фирибгарлик, ахлоқий қоидабузарлик, жумладан унинг рафиқаси томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда “Wall Street Journal” манбаларга таяниб деб хабар тарқатди.
Ҳафта бошида раҳбар ишдан бўшагани, раис ўринбосари Питер Брабек-Летмат раис вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинди.
Шваб лавозимини ёши туфайли тарк этаётганини айтган – у 88 ёшда.
– Жаҳон иқтисодий форуми асосчиси Клаус Шваб ўзи асос солган ташкилот томонидан айбланмоқда. Васийлик кенгаши якшанба куни бўлиб ўтган фавқулодда йиғилиш чоғида тергов бошлашга қарор қилган.
Нашр ёзишича, даъволар битилган имзосиз хат ўтган ҳафта кенгашга келиб тушган. Мактубда Клаус Шваб ўзи учун банкоматдан нақд пул ечиб олиш сўрови билан форум ходимларига мурожаат қилгани, жамоа маблағини меҳмонхонада уқалаш амалиёти ҳақини тўлаш учун сарфлагани ва бошқа шахсий мақсадларда ишлатгани айтилган. Бундан ташқари, мулозимнинг рафиқаси Хильда қиммат байрамлар учун ажратилган маблағдан фойдаланиш мақсадида турли рамзий тадбирлар ташкил қилган.
2024 йил майда Шваб форум президентлигини топшириб, ижрочи ҳуқуқи бўлмаган директор мансабини эгаллаши ҳақида хабар берилган эди. Июнь ойида эса “Wall Street Journal” БИФ ходимлари Шваб ва раҳбариятни аёллар ҳамда қора танлиларга нисбатан камситиш, таъқиб қилиш билан боғлиқ ҳаракатларда айблаганини ёзган эди.
С.Раҳимов, ЎзА