Ёш полвонлар Нукусда беллашмоқда
366

Нукус шаҳридаги 1-сон спорт мактабида 2008-2009-йилларда тўғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақага мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ёш полвонлар иштирок этмоқда.
21-22-апрель кунлари ўтказилган беллашувларда ўсмирлар 42-46-50-55-60-65-71-77 кг вазн тоифасида, қизлар 36-40-44-48-57 кг вазнда киламга тушиб, унда қорақалпоғистонлик Баўбек Адайбаев 55 кг вазнда кумуш, 44 кг да Улбосин Даўлетмуратова бронза медалини қўлга киритишга муавффақ бўлди.

Мусобақа бугун ҳам қизғин давом этмоқда.
Адилбай Оразов,
Қарақалпақстан ахборот агентлиги шарҳловчиси