Ҳудудий семинар бўлиб ўтди

«Замин» фонди томонидан ҳудудий семинар ташкил этилди. Беруний туманида ташкил этилган семинарда Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан вакиллар иштирок этди.
Семинар иштирокчилари «Замин» фонди томонидан Беруний туманидаги 1-сонли мактабга ўрнатилган сув филтрлаш ускунасидан фойдаланиш жараёнлари билан танишди.
– «Замин» фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги 280 та умумий ўрта таълим мактабларида ичимлик сувини тозалаш ускуналари ўрнатилиши белгиланган. Биринчи босқичда 180 та мактабга ўрнатилган бўлиб, иккинчи босқичда 100 та мактаб режага киритилган. Ҳозирги кунга қадар 52 та мактабга ўрнатилган, – дейди Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.
Беруний тумани марказидан олис ҳудудда жойлашган Олтинсой овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4-сонли мактабда ҳам ушбу сув филтрлаш ускунаси ўрнатилган бўлиб, ундан аҳоли ҳам фойдаланиб келмоқда.
Ҳудуд аҳолиси яратилган бундай имкониятдан беҳад миннатдор. Чунки тоза сув организм учун фойдали ҳисобланади.

Фонд томонидан кейинги босқичда Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Қораўзак туманларида ҳам сув тозалаш ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилади, – дейилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати берган маълумотда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги