Нукус туманида «Нукус бройлер» корхонаси фаолияти йўлга қўйилди

280

Бугунги кунда мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу борада Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар ушбу тадбирларнинг янги босқичга кўтарилишига мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.

Нукус тумани «Саманбай» овул фуқаролар йиғинида «Нукус бройлер» корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев ва Нукус тумани ҳокими З.Зайтов  янги корхонанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.




40 млрд.сўм маблағ ҳисобидан ишга туширилаётган корхонада йилига 1920 тонна товуқ гўшти етиштирилади. Айни пайтда ҳудудда яшовчи 35 кишининг бандлиги таъминланган бўлиб, корхонанинг тўлиқ қувватда ишга тушиши билан 100 га яқин янги иш ўрни яратилади.

Албатта, халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга йўналтирилган бундай янги лойиҳаларнинг кўпайиши ва ишга туширилиши ўз навбатида мамлакатимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.

Қарақалпақстан хабар агентлиги