Россия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди

250

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, унинг самолёти Самарқанд аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашади. Томонлар барча соҳаларда икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш, халқаро муаммолар, минтақавий хавфсизлик масалалари, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Марказий Осиё – Россия форматларида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади, дейилади хабарда.