Юртимиз китобхонлар юрига айланмоқда

329

Тўрткўл тумани Ахборот кутубхона маркази биноси олдида «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида V Республика «Китобхонлик ҳафталиги»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Ахборот-кутубхона маркази директори У.Матниязов очиб берди. Сўнг, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл тумани бўлими бошлиғи Ж.Сеттиев сўзга чиқди, – деб маълумот беради Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Шунингдек, Давлат тили масалалари бўйича туман ҳокимининг маслаҳатчиси Г.Назарова, Тўрткўл Иқтисодиёт университети ўқитувчиси А.Еримбетов китоб ўқишнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Кўп тармоқли 1-политехникумнинг маънавият ва маърифат масалалар бўйича директор ўринбосари Ю.Нуримбетов, Китобхон оналар клуби аъзоси ва маданият ходими З.Аллашова китоб ҳақидаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбир давомида иқтидорли ёшлар томонидан бадиий-ижодий ва шеърий чиқишлар ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси М.Юсупова сўзга чиқиб, барчани ҳафталикка фаол иштирок этишга чақирди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги