РФ Пасха сулҳини эълон қилди

Россия Президенти Владимир Путин Пасха байрами муносабати билан сулҳ эълон қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Кремлда бўлиб ўтган учрашувда мамлакат етакчиси Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг жанговар тўқнашув чизиғидаги вазият бўйича ҳисоботини эшитган ва Россия томони 19 апрель соат 18:00 дан 21 апрель соат 00:00 гача барча ҳарбий ҳаракатни тўхтатишини маълум қилган.
– Шу муддат оралиғида ҳар қандай ҳарбий операция тўхтатилади, – деди Путин. – Украина томони биздан ўрнак олишидан умидвормиз. Барибир, қўшинимиз ўз ҳарбий амалиёти ва қонунчилиги эҳтимолий ҳар қандай бузилишини қайтаришга тайёр бўлиши керак. Киев энергетика инфратузилмасига ҳужум қилмаслик ҳақидаги келишувни юз мартадан ортиқ бузди. Шу боис сиздан жуда эҳтиёт ва шай, зудлик билан тўлиқ жавоб беришга тайёр туришингизни сўрайман. Бизнинг Пасха сулҳига оид қароримиз Киев режимининг қанчалик самимий тайёрлиги, келишувга риоя қилиш, Украина инқирозининг асл сабабларини бартараф этишга қаратилган тинчлик музокараси жараёнида иштирок этиш истаги ва қобилиятини кўрсатади. Россия, ўз навбатида, доим мулоқотга тайёр. Америка томони, Президент Трамп, хитойлик дўстлар, ХХР Раиси, БРИКС мамлакатлари ҳамда Украина инқирозини адолатли, тинч йўл билан ҳал этишга содиқ бошқа тарафдорларнинг интилишини ҳар томонлама олқишлаймиз. Жанговар алоқа чизиғидаги вазият аниқ, РФ учун қулай ривожланмоқда. Қўшинимиз ишонч билан қадамма-қадам олға интилмоқда.
В.Герасимов қўшинлар бирлашган гуруҳи махсус ҳарбий амалиёт топшириғини фаол бажаришда давом этаётганини билдирди:
– Ҳозир 11 йўналишда ҳужум қилинмоқда. «Шимол” гуруҳи Украина аскарлари бостириб кирган Курск вилояти ҳудудида ҳарбий амалиёт олиб боряпти.