Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга келади

253

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 22−23 апрель кунлари расмий ташриф билан Тошкентда бўлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Ташриф давомида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти билан мулоқот, шунингдек, мамлакатимиз ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Хабарда айтилишича, асосий эътибор Россия президенти Владимир Путиннинг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар, жумладан, Россия — Ўзбекистон кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларига қаратилади.