Земфира олтин медаль соҳибасига айланди

279

Шу йилнинг 14-17 апрел кунлари Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида спортнинг Белбоғли кураш туридан катталар ва аёллар ўртасида Байрам Еркинбоев хотирасига бағишлаб, Халқаро Гранпри мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамаоси таркибида иштирок этган республикамиз вакили Земфира Азатова 65 кг вазнда барча рақибларин мағлуб этиб, халқаро турнирнинг олтин медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

-Шогирдимнинг ютуғи бизни яна да юксак марраларга интилдиради,-дейди Земфираниниг устози Дукенбай Садуақасов.-Ҳозирги вақтда Андижон вилоятида ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этмоқдамиз. Насиб этса, ушбу мусобақада ҳам республикамиз шаьнини муносиб ҳимоя қилиб, медалларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси