Шахмат: Жавоҳир Синдоров “Grenke Freestyle Chess Open”да қатнашади

125

Жорий йилнинг 17-21 апрель кунлари Германияда ўтказиладиган “Grenke Freestyle Chess Open” турнирида маҳоратли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров асосий баҳсларда иштирок этади. Бу ҳақда “Grenke Freestyle Chess Open” турнири ташкилий қўмитаси хабар берди.

Умумий мукофот жамғармаси 225 минг евродан иборат турнирнинг асосий баҳсларида Синдоров Магнус Карлсен,  Фабиано Каруана, Аржун Эригаиси, Ян Непомняший, Аравинд Читамбарам, Шахриёр Мамедяров, Уэсли Со ва Левон Аронян каби номдорларга қарши дона суради.

Т.Рўзиев, ЎзА