
Жорий йил 17-19 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасида Халқаро Орол туризми ҳафталиги доирасида муҳим тадбирлар бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирларда иштирок этиш учун Оролбўйига ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар Нукус халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Дастлабки куни иштирокчиларнинг Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига, Хўжайли туманидаги тарихий обидаларга саёҳати ташкил этилди.
Ҳафталикнинг иккинчи кунида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро илмий-амалий конференцияси, “Open-air” концерт дастури режалаштирилган. Шунингдек, ҳафталик доирасида “10000 қадам” жамоатчилик лойиҳаси, кўчат экиш акцияси, бадминтон бўйича мусобақа, “Орол балиқларидан 99 хил таом” гастрономик фестивали, ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА