Учрашувдаги мурожаатлар депутат назоратига олинди

Тўрткўл тумани 2-сонли политехникумида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ж.Сеттиев ва туманлик Кенгаш депутатлари фуқаролар билан учрашди.
Унда «Ибн Сино,» «Шодлик,» «Гулистон» маҳаллалари мутасаддилари, маҳалла оқсоқоллари, фаоллари ва ёшлари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари иштирок этди, – деб маълум қилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Учрашувда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берилди.
Шунингдек, тегишли ташкилотларга юборилган депутатлик сўровларига берилган жавоблар ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Фармони асосида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.


Учраётган муаммолар бўйича ҳудуд аҳолиси томонидан мурожаатлар билдирилди.
Билдирилган мурожаатлар ечими юзасидан депутат назорати ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги