Ташқи савдо ахборот тизими синов босқичида

311

Божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва кўплаб қулайликлар эга бўлган “Э-контракт” ташқи савдо ахборот тизими синов тариқасида ишга туширилди.

Маълумотларга кўра, яқин кунларда ушбу тизимни тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган. Ахборот тизими https://contract.customs.uz манзилида жойлаштирилган бўлиб, ушбу дастур ёрдамида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларининг ташқи савдо шартномалари маълумотларини шакллантириш, уларнинг ижросини кузатиб бориш мумкин.

Қолаверса, божхона ҳамда банк операциялари бўйича маълумот ва ҳисоботлар, шунингдек, нотариф чоралар ҳақида ахборот олиш имкониятлари пайдо бўлди.