Имконият ва имтиёзлар ҳақида сўз юритилди

Хўжайли тумани «Ойбек» массивида жойлашган «Шукуруллаева Тўлғаной» фермер хўжалигида семинар ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари К.Собиров, Фермерлар кенгаши жамғарма раиси Т.Саттаров, туман ҳокими Ж.Ермашев, республикадан бириктирилган вакиллар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари ва имтиёзлари ҳақида кенг тушунчалар берди. Жумладан, кредит ажратиш тартиби ва хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича бирма-бир тўхталиб ўтилди. Семинар давомида фермер хўжалиги раҳбарлари соҳада учраётган муаммолар, шу билан бирга таклиф ва фикрлари билан бўлишди.






Қорақалпоғистон ахборот агентлиги