Ғолиб спортчилар кутиб олинди

Жорий йилнинг 7-13 апрел кунлари Туркиянинг Алания шаҳрида 40 ёш ва ундан катталар ўртасида спортнинг теннис тури бўйича Халқаро турнири бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган ҳамюртимиз Сағидулла Қутибаев бош совринни ютуб олган эди.
Жумладан у финалда россиялик Денис Попов билан беллашиб, ўз рақибини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятқа учратишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилаётган самбо ва жанговар самбо ҳамда фахрий спортчилар ўртасида Осиё-Океания чемпионатида, элликқаълалик полвонимиз Шахзода Азатова жанговар самбо бўйича рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Бугун ушбу спортчиларимиз Нукус темир йўл вокзалида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, мураббий-устозлари, ота-оналари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Еркинбай Қутибаев спортчиларни эришган ютуғи билан табриклаб, уларнинг келгуси мусобақаларда ҳам ғолибликни қўлга киритишига тилакдошлик билдирди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси