Миллий маънавиятимиз ёшларнинг руҳий қўрғони

241

Миллий маънавиятимизни янада ривожлантириш, уни ёшларимиз онгига сингдириб бориш, уларни китобхонликка йуналтириш мақсадида, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борувчи ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Қораўзак туманида семинар ташкил этилди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Т.Атамуратов ва тарғибот гуруҳи аъзолари Б.Султанов, Қ.Мамбетов ва бошқалар дунёда мафкуравий курашлар давом этаётган, кибер ва маънавий таҳдидлар тобора кучайиб бораётган ҳозирги даврда болалар ўртасида узлуксиз таълим-тарбия ишларини олиб бориш, ёшлар ўртасида, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, асрлар давомида шаклланган қадриятларга амал қилиб яшашга ўргатиш, жамиятдаги салбий иллатларга, таҳдидларга қарши курашиш иммунитетини шакллантириш асосий вазифалардан эканлиги ҳақида тушунчалар берилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги