Туз конлари аҳоли манфаатига хизмат қилмоқда

240

Дарҳақиқат, Орол денгизининг қуриши минтақа учун катта экологик офат олиб келди. Ўз вақтида у атрофидаги халққа қўшимча Иккинчи жаҳон уруши даврида бутун иттифоқ халқини озиқ-овқат билан таъминлашга сезиларли ҳисса қўшган. Орол атрофидаги халқ очарчилик нима эканини билмаган.

Бироқ, бугунги кунда бу ерда қуриган денгизнинг бойлиги ҳисобланган артемия систаси ёки тубида тўпланиб қолган туз конлари, ҳосил бўлган кенг яйлов аҳоли манфаати учун ишга туширилмоқда.

Бугунги кунда «Мўйноқ минерал тузи» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган экстра категорияли тузлар нафақат мамлакатимиз бўйлаб, балки Қозоғистон бозорларига ҳам йўл олмоқда. Яқинда ушбу Мўйноқ туз заводининг янги қуввати ишга туширилди.

– Заводда ҳар ойда 2800-3000 тонна туз маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда,-дейди Мўйноқ тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Қуралбай Хўжалепесов.



Биз фақат шу корхона билан тўхтаб қолганимиз йўқ. Айни пайтда Қўнғирот туманидаги «Барса келмас» туз кони ёнида янги филиал қурилиб, аҳолининг иш билан таъминланиши учун яна бир имкониятлар эшиги очилмоқда.

Ҳа, Орол денгизи чекинаётган бўлса-да, ҳали халқни боқяпти. Бу ҳам ҳудуд аҳолисининг ризқ-насибаси.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги