Бильярд: жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашади

151

Шу кунларда мамлакатимиз бильярдчилари жорий йилнинг 21-27 апрель кунлари Қирғизистонда ҳамда 23 апрель-19 май кунлари Хитойда мукофот жамғармаси бир ярим миллиондан иборат бўлган “Heyball Masters Grand Finals” турнирига ҳозирлик кўрмоқда.

Юртимизда бильярд спорт тури йилдан йилга оммалашиб бормоқда. Ўтган уч ой давомида бир қатор турнир ва мамлакат чемпионатлари муваффақият билан ўтказилди. Ушбу мусобақалар натижасида Ўзбекистон бильярд федерацияси ижроия қўмитаси томонидан терма жамоа таркиби шакллантирилди. Йил давомида халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган маҳоратли спортчилар белгилаб олинди.

– Қирғиз Республикасининг Жалолобод шаҳрида Комбинация пирамида бўйича ўтадиган жаҳон чемпионатида Жамолиддин Қўчқоров сардорлигидаги 9 нафар бильярдчидан иборат терма жамоамиз ғолиблик учун кураш олиб борса, Хитойнинг Чэнду шаҳрида дунёнинг энг кучли бильярдчилари қатнашадиган турнирда эса С.Садиров ва Д.Раҳматуллаев ўз омадини синовдан ўтказади, – дейди Ўзбекистон бильярд федерацияси раиси Ўткир Комилов.

Т.Рўзиев, ЎзА