Бюджетга етказилган зарар ундирилди
Судланувчи Х.М. иккита жамиятга раҳбарлик қилиб келган даврида олинган даромадларни камайтиб солиқ ҳисоботларини топшириб келган ҳолати юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туман судининг 2025 йил 11 февралдаги ҳукмига асосан Х.М.дан солиқ бўйича етказилган 272 миллион 327,4 минг сўм миқдордаги зарарни Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси фойдасига ундириш белгиланди.
Ушбу ҳукм бўйича Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Жумладан, жорий йилнинг 10 март куни қарздорнинг иш жойига ундирувни қарздорнинг иш ҳақи ва барча даромадларига қаратиш тўғрисида талабнома юборилди. Шунда қарздор ҳамкасблари шу ҳолатдан хабар топишидан олдин тўланиши лозим бўлган қарздорликни тўлиғи билан тўлаган ва суд қарори ижроси амалда таъминланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.