Шахзода 3-маротаба чемпион бўлди

193

Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати ўтказилмоқда.

«Юнусобод»  спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган мусобақага Осиё ва Океания минтақасининг 25 га яқин мамлакатидан 600 нафардан ортиқ самбочи иштирок этмоқда.

Жумладан, мусобақа Катталар ўртасида самбо ва жанговар самбо (эркаклар ва аёллар),ёшлар ўртасида самбо ва жанговар самбо (йигитлар ва қизлар), ўсмирлар ва кадетлар ўртасида самбо (йигитлар ва қизлар), кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар, спорт усталари (фахрийлар) ўртасида бўлиб ўтмоқда.

Унда ҳамюртимиз Азатова Шахзода жанговар самбо бўйича рақиблари устидан ғалаба қозониб, ушбу спорт туридан учинчи маротаба Осиё чемпионлигига муяссар бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, спортчимиз 2023-йили Қирғиз Республикасининг Чолпон ота шаҳрида ўтказилган жаҳон кубоги, 2024-йили Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатларида ҳам олтин медаль соҳибига айланган эди. Шунингдек, у Жиу-житсу бўйича Осиё  чемпионлига эришган эди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси