Ходим ишга қайта тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро судининг 2025 йил 4 мартдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар ушбу тумандаги 16-сонли ихтисослаштирилган кўп тармоқли давлат мактабгача таълим ташкилотига шу ташкилотда қоровул бўлиб ишлаган даъвогар Р.З.ни ишга тиклаш ва унинг ишсиз юрган даври учун 5 миллион 653 минг сўм тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.
Шунга қарамасдан жавобгар томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаганлиги сабабли даъвогар Р.З. Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бўлим томонидан дарҳол ижро ҳаракатига киришилиб, ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаслик қонунда жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантириш берилди.
Шунинг натижасида даъвогар Р.З. мазкур мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг жорий йил 28 март кунги буйруғига асосан ўзининг аввалги иш ўрнига қайта ишга тикланди ва унга ишсиз юрган даври учун тегишли пули тўлаб берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.