Боку шаҳрида боксчиларимиз 12 та медалга сазовор бўлди

113

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича “Буюк ипак йўли“ халқаро турнири ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда боксчиларимиз 1 та олтин, 2 кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Терма жамоамизнинг ягона олтин медалига -63,5 кг. вазндаги беллашувларда иштирок этган Саят Илёсов сазовор бўлди.

Шунингдек, Нодирбек Аллаберганов ва Жасурбек Йўлдошев ўз вазн тоифаларида кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Беҳруз Холдоров, Шаҳзод Музаффаров, Сардор Абдумуталиёв ва Бекзод Ҳамидов бронза медалига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аёллар терма жамоамиз “Буюк ипак йўли“ халқаро турнирини 1 тадан олтин ҳамда кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА