Озарбайжон рингида Сабина Бобоқулова шарафига мадҳиямиз янгради
163
Бокуда бокс бўйича ўтаётган “Буюк ипак йўли» халқаро турнирида финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Унда аёллар терма жамоамиз 1 тадан олтин ҳамда кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Финал беллашувларида -50 кг. вазнда Сабина Бобоқулова олтин медалга сазовор бўлган бўлса, вазни -48 кг. бўлган Жасмин Тоҳирова кумуш медалга эгалик қилди.

Шунингдек, мусобақада Узукжамол Юнусова, Ойша Тоирова, Олтиной Сотимбоева бронза медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг эркаклар ўртасидаги финал баҳсларида 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилади.

-57 кг: Нодирбек Аллаберганов – Эдуард Саввин (Россия)
-63,5 кг: Саят Илясов – Сандан Санданов (Россия)
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев – Тимур Гамзатов (Россия)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА