Ортиқча энергиядан қўшимча даромад

Аввал хабар қилинганидек, божхона мутасаддилари томонидан объектларга ўрнатилган қуёш панелларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида қуёш панелларини ўрнатиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг ўрганишлари Тахиатош туманида давом этди.
Туман фуқароси М.Садуллаева хонадонига яқинда 5 кВт. қувватли қуёш панеллари ўрнатган. Оиласининг электр энергиясига бўлган талаби ўртача 350-400 кВт.ни ташкил этадиган бу хонадон, энди, ойига ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини давлатга сотиш орқали ўртача 6 миллион сўм миқдорида йиллик қўшимча даромад кўришни ҳам режалаштирмоқда.
Тумандаги Аитовлар оиласи ҳам 5 кВт. қувватдаги муқобил энергия манбаларини қуриш орқали ўз эҳтиёжини тўлиқ қоплаб (200 кВт), дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йилига истеъмолдан ортган 9,6 МВт. энергияни тармоққа етказиб бериш имкониятига ҳам эга экан.



Муқобил энергия манбалари мамлакатимизда энергия тақчиллигининг олдини олиб, саноат ва ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги