Британиялик олимлар лабораторияда инсон тишларини етиштирди

233

Олимлар ўн йилдан зиёд давом этган изланишлардан сўнг лаборатория шароитларида инсон тишларини етиштиришга муваффақ бўлишди.  Уларнинг таъкидлашича, келажакда бу технология пломба ва имплантлар ўрнини энг табиий ва самарали тарзда эгаллаши мумкин.

Ҳозирда жамоа ушбу технологияни лабораториядан клиник амалиётга жорий этиш устида иш олиб бормоқда. Дастлабки баҳолашларга кўра, бунга бир неча йил талаб этилади.