Бокс: Дўсматов – Бибосинов жанги Хабаровскда рўй бериши мумкин

162

13 нафар эркак ва 6 нафар боксчи қизлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади.

Бугун, 14 апрель куни мазкур халқаро турнир олдидан қуръа ташлаш маросими ва техник комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, эртага бошланадиган турнирнинг бир қатор вазнларида кучли жанглар саралаш ва ярим финал остонасидаёқ ўтказилиши кутилмоқда.

Жумладан, турли даражадаги нуфузли турнирлар, қитъа чемпионатлари, «Париж-2024» Олимпия ўйинларида жанг ўтказган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ва қозоғистонлик Сакен Бибосиновнинг тўқнашуви Хабаровск турнирининг марказий жангларидан бири бўлиши эҳтимолга яқин.

Қуръа натижаларига кўра, Ҳасанбой Дўсматов илк даврада тожикистонлик Ҳасан Салоҳиддиновга рўбарў келади. Боксчимиз ушбу жангдан омадли ўтса, унга укаси Фарёзбек Дўсматов рақиблик қилади. Ака-ука “дуэли”дан кейинги босқичга чиққан омадли Дўсматов ярим финалда қозоғистонлик Сакен Бибосинов қаршилигини енгиши лозим бўлади. Вазиятнинг бокс ишқибозлари кутганидек кечиши учун Бибосинов ўз гуруҳида россиялик боксчи тўсиғини енгиб ўтиши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўн олтинчи бор ташкил этилаётган халқаро турнир мусобақалари 19 апрелга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА